Skip to content

Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар

Абу Марсад Ғанавий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар».

«لَا تَجْلِسُوا عَلَى الْقُبُورِ، وَلَا تُصَلُّوا إِلَيْهَا».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар устига ўтиришдан қайтардилар. ҳудди унга қараб намоз ўқишдан қайтарганлари каби. Яъни намоз ўқувчининг қибла томонида қабр бўлишидан қайтардилар. Чунки у ширкка олиб борувчи йўллардандир.

Ҳадиснинг фойдалари

Қабристонда, қабрлар ўртасида ёки шунга қараб намоз ўқишдан қайтарилган, фақатгина жаноза намози суннатда келгандай жоиздир.

Ширкка элтувчи василадан қутилиш учун қабрга қараб намоз ўқишдан қайтарилган.

Ислом қабрларни улуғлаб ғулувга кетишдан ҳамда уларни хўрлашдан қайтарган.

Мусулмон ўлгандан кейин ҳам унга озор бериш ҳаром бўлиб қолади, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Маййитнинг суягини синдириш, тириклигида синдириш каби», деганлар.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (2/ 668) (972).

Яна... (6)

توضيح الأحكام مِن بلوغ المرام.

لعبد الله البسام (2/ 30).

فتح ذي الجلال والإكرام شرح بلوغ المرام.

لمحمد العثيمين (1/ 522).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (4/ 285).