Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга соғлом ва муқим пайтида қилган амалларига (ёзилгандек) савоб ёзилиб туради», дедилар
Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга соғлом ва муқим пайтида қилган амалларига (ёзилгандек) савоб ёзилиб туради», дедилар».
«إِذَا مَرِضَ الْعَبْدُ أَوْ سَافَرَ كُتِبَ لَهُ مِثْلُ مَا كَانَ يَعْمَلُ مُقِيمًا صَحِيحًا».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ҳақида хабар бермоқдалар. Агар мусулмон киши бирор яхши амални соғлом ва муқим пайтида қилишга одатланган бўлса, сўнгра касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса ёхуд бошқа бирор узр билан ўша яхши амалини қила олмай қолса, унга шу амалнинг ажри худди соғлом ва муқим вақтида берилгани каби тўлиқ ёзилади.
Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги фазлининг кенглиги.
Соғлом ҳолида ва бўш вақтларида фурсатни ғанимат билиб, тоат-ибодатларда тиришқоқ бўлишга тарғиб қилиниши.
Саҳиҳи Бухорий (4/ 57) (2996).
Яна... (6)
شرح رياض الصالحين.
لابن عثيمين (1/ 36).
بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.
لسليم الهلالي (1/ 211).
بهجة قلوب الأبرار وقرة عيون الأخيار في شرح جوامع الأخبار.
لعبد الرحمن السعدي (ص83).