Ҳар бир балоғатга етган инсон жума куни ғусл қилиши, мисвок ишлатиши ва топса атир суртиши вожибдир
Амр ибн Сулайм Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Гувоҳлик бераманки, Абу Саид шундай дедилар: «Гувоҳлик бераманки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Ҳар бир балоғатга етган инсон жума куни ғусл қилиши, мисвок ишлатиши ва топса атир суртиши вожибдир».
«الغُسْلُ يَوْمَ الجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ، وَأَنْ يَسْتَنَّ، وَأَنْ يَمَسَّ طِيبًا إِنْ وَجَدَ».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни жума намозини ўқиш вожиб бўлган, балоғатга етган эркак киши ғусл олиши, тишларини мисвок ёки шу каби нарса билан тозалаши, хушбўй ҳид таратадиган атир сепиши лозим эканлигини хабар бердилар.
...:
Ҳар бир балоғатга етган мусулмон эркак ғусл олиши мустаҳаб экани таъкидланмоқда.
Мусулмон ёмон ҳидларни кетказиб тоза юриши шаръан талаб қилинган.
Жума кунини улуғлаш ва унга тайёрланиш.
Жума куни мисвок ишлатиш мустаҳаб экани таъкидланмоқда.
Жумага боришдан олдин бирор атир билан хушбўйланиш мустаҳаб.
Аёл киши уйидан намоз ёки шу каби нарсалар учун чиқса бошқа ҳадислар далолат қилгани каби хушбўйланиши жоиз эмас, ҳаром.
Балоғатга етишнинг ўз аломатлари бор. Учтасида аёл ҳам эркак ҳам иштирок этади. Биринчиси: Ўн беш ёшга тўлиш. Иккинчи: Фарж атрофига қалин туклар чиқиши. Учинчи: Иҳтилом ёки шаҳват сабабли мани тушиши. Тўртинчи аломат эса аёлларга тегишли, у ҳам бўлса: ҳайз. Агар аёл киши ҳайз кўрса балоғатга етган бўлади.
Саҳиҳи Бухорий (2/ 3) (880).
Саҳиҳи Муслим (2/ 580) (846).
(6/ 134).
Яна... (11)
مختار الصحاح.
لزين الدين الرازي (ص155).
شرح صحيح البخاري.
لابن بطال (2/ 468).
شرح النووي على مسلم.
توضيح الأحكام شرح بلوغ المرام.
للبسام (1/ 382).
فتح ذي الجلال والإكرام شرح بلوغ المرام.
لابن عثيمين (1/ 330).
منار القاري شرح مختصر صحيح البخاري.
لحمزة قاسم (2/ 234).
Kitoblarda keltirilgan
4 KitoblarЯна... (4)
- المختصر المفيد للمؤذن والإمام والخطيب وأحكام المساجد«الغُسْلُ يَوْمَ الجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ، وَأَنْ يَسْتَنَّ -أَيْ: يَسْتَاكُ- وَأَنْ يَمَسَّ طِيبًا إِنْ وَجَدَ»
- رياض الصالحينرياض الصالحين مع فوائد وهدايات - 6«غُسْلُ يَوْمِ الجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلىٰ كُلِّ مُحْتَلِمٍ».
- فضائل وآداب المسجد النبويفضائل وآداب المسجد النبوي، وأحكام زيارة قبر النبي عليه الصلاة والسلام وقبري صاحبيه«الغُسْلُ يَوْمَ الجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ، وَأَنْ يَسْتَنَّ، وَأَنْ يَمَسَّ طِيبًا إِنْ وَجَدَ»[7]،
- ما لا يسع أطفال المسلمين جهله«غُسْلُ يَوْمِ الجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ»[57].