8 : 53
ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ لَمۡ يَكُ مُغَيِّرٗا نِّعۡمَةً أَنۡعَمَهَا عَلَىٰ قَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡ وَأَنَّ ٱللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٞ
Бунга (яъни, уларнинг азобга гирифтор бўлишларига) сабаб — Аллоҳ бир қавмга инъом қилган неъматини то улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи эмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи, билгувчи эканлигидир.
Explanation & meanings · 1
- Бу оятда Макка мушриклари ўзларига инъом қилинган неъмат — Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг қадрига етмасдан, у зотга қаршилик қилганлари сабабли, шундай азобга гирифтор бўлдилар, дейилмоқчи.