67 : 28
قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِنۡ أَهۡلَكَنِيَ ٱللَّهُ وَمَن مَّعِيَ أَوۡ رَحِمَنَا فَمَن يُجِيرُ ٱلۡكَٰفِرِينَ مِنۡ عَذَابٍ أَلِيمٖ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, у кофирларга айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бирга бўлган кишиларни ҳалок қилса ёки (умримизни узун қилиш билан) бизларга раҳм-шафқат қилса, Ўзининг изн-ихтиёридадир. Аммо энди кофирларни (яъни, сизларни) ким аламли азобдан ҳимоя қилур?!
Explanation & meanings · 1
- Макка кофирлари доим Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ва у зотнинг саҳобаларига ўлим-ҳалокат тилар эдилар. Шунда Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримизга юқоридаги оят нозил қилиниб, у кишини кофирларга шундай жавоб қилишга амр этилди: «Биз мўминлар икки гўзал оқибатга кўз тутиб яшаймиз. Улар бири сизлар орзу қилаётганингиздек, дин йўлида ҳалок бўлиб, жаннатга етиш бўлса, иккинчиси — омон қолиб, сизларнинг устингиздан ўзимиз умид қилган ғалабага эришишдир. Аммо сизлар кофир бўлган ҳолларингизда кимнинг ҳимоясини кутмоқдасизлар?!»