55 : 60
هَلۡ جَزَآءُ ٱلۡإِحۡسَٰنِ إِلَّا ٱلۡإِحۡسَٰنُ
Эҳсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти фақат яхшилиқдир.
Explanation & meanings · 1
- Яъни, ҳаёти-дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан ўтган кишининг Охиратдаги мукофоти жаннатдир. Эҳсон калимасининг луғавий маъноси — чиройли амал қилмоқликдир, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан «Эҳсон нимадир?», деб сўралганида, у киши шундай жавоб қилган эканлар: «Эҳсон — Аллоҳ таолога гўё Уни кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Зотан, сен У зотни кўрмасанг-да, У зот шак-шубҳасиз, сени кўриб тургувчидир».