55 : 31
سَنَفۡرُغُ لَكُمۡ أَيُّهَ ٱلثَّقَلَانِ
Яқинда (Қиёмат қойим бўлган Кунда) сизлар(ни ҳисоб-китоб қилиш) учун фориғ бўлажакмиз, эй инсу жинлар!
Explanation & meanings · 1
- Яъни, озгина фурсат ўтгач, ҳаёти дунё тугаб, ундаги иш-амал битар ва Аллоҳ таоло барча инсонлар ва жинларнинг ҳаётларида қилиб ўтган амалларини ҳисоб-китоб қилиш ва муносиб мукофот-жазо бериш учун фориғ бўлур. У Кунда Аллоҳ таолонинг одил жазосидан ҳеч ким қочиб қутула олмас. Қуйидаги оятларда сўз шу ҳақда боради.