21 : 69
قُلۡنَا يَٰنَارُ كُونِي بَرۡدٗا وَسَلَٰمًا عَلَىٰٓ إِبۡرَٰهِيمَ
Биз айтдик: «Эй олов, сен Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл!»
Explanation & meanings · 1
- Муфассирлар айтишларича, Иброҳим алайҳиссалом манжаниқдан отилган лаҳзада унинг ёнига фаришта Жаброил келиб: «Менга бирон ҳожат-тилагинг борми?», деб сўраган эканлар, Иброҳим: «Сенга (яъни, ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирон кимсага) эҳтиёжим йўқ», деб жавоб берибдилар. «Парвардигорга-чи?», сўрабди Жаброил, «Парвардигорим ўзи аҳволимдан огоҳдир», дебдилар Иброҳим. Шунда Аллоҳ таоло оловга юқорида зикр қилинган фармонини юбориб, унинг ёруғи қолиб, иссиғи йўқолибди. Иброҳим алайҳиссаломнинг эса боғланган арқони ёниб битибди-ю, у кишининг ўзига озор етмабди. Қиссадан ҳисса шуки, кимда-ким Иброҳим пайғамбар каби ёлғиз Аллоҳ таолога бандалик қилиб, У зотдан ўзга бирон кимсадан мадад-ёрдам тиламаса, Аллоҳ уни ўтда куйдирмас, сувда чўктирмас.