21 : 57
وَتَٱللَّهِ لَأَكِيدَنَّ أَصۡنَٰمَكُم بَعۡدَ أَن تُوَلُّواْ مُدۡبِرِينَ
Аллоҳ номига қасамки, сизлар (ҳайитгоҳларингизга) кетганларингиздан кейин бутларингизни бир бало қилурман».
Explanation & meanings · 1
- Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан гўдаклик чоғидаёқ жонсиз ҳайкал-бутларга сиғинишдан бош тортган Иброҳим алайҳиссаломни отаси: «Зора худоларимиз ҳақидаги хато фикрлари ўзгарса», деб ўзларининг йилда бир бўладиган диний байрамларига олиб бормоқчи бўлади. Лекин у оёғи оғриётганини баҳона қилиб, байрамга бормайди ва ичида улар кетгач бутхонадаги ҳайкалларни синдиришга қасам ичади.