Skip to content
النَّحل /

Oyat 124

16 : 124
النَّحل Oyatlar 128
Sura · النَّحل
Ўзбек · Mansour
16 : 124

إِنَّمَا جُعِلَ ٱلسَّبۡتُ عَلَى ٱلَّذِينَ ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِۚ وَإِنَّ رَبَّكَ لَيَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ

«Шанба» (у кунни улуғлаш) фақатгина у кун ҳақида ихтилоф қилган кимсаларнинг (яъни, яҳудийларнинг) устига (фарз) қилингандир. Албатта, Парвардигорингиз Қиёмат Кунида уларнинг ўртасида ўзлари ихтилоф қилиб ўтган нарсалар тўғрисида ҳукм қилур.

Explanation & meanings · 1
  1. Яҳудийлар: «Муҳаммад Иброҳимнинг динига қарши чиқди, Иброҳим шанба кунини улуғлар эди, Муҳаммад эса жума улуғ кун дейди», дедилар. Шунда шанба кунини улуғлаш Иброҳим алайҳиссаломнинг динларида бўлмаганини таъкидлаб, ушбу оят нозил бўлди.