Skip to content
يُونس /

Oyat 47

10 : 47

Oyat 47 of يُونس (10 : 47). This page carries the verse in the Uthmani script with a translation of its meaning, at a stable URL that can be cited on its own.

يُونس Oyatlar 109
Sura · يُونس
Ўзбек · Mansour
10 : 47

وَلِكُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولٞۖ فَإِذَا جَآءَ رَسُولُهُمۡ قُضِيَ بَيۡنَهُم بِٱلۡقِسۡطِ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ

Ҳар бир миллат учун пайғамбар бўлур. Бас, қачон пайғамбарлари келганида, ўша (миллат)ларга зулм қилинмаган ҳолда, уларнинг ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур.

Explanation & meanings · 1
  1. Ислом таълимотига кўра, бу олам имтиҳон олами бўлиб, ҳар бир киши мана шу имтиҳонда ўта олган-олмаганига қараб Охиратда мукофот ёки жазога мустаҳиқ бўлади. Бандалар ўзларининг зиммаларидаги бурчларини ва ҳақ-ҳуқуқларини таниб, ҳақ йўлни топиб, имтиҳондан муваффақият билан ўтишлари учун уларга Аллоҳ таоло пайғамбарлари орқали Ўз кўрсатмаларини юборади. Бу пайғамбарларнинг аввалгиси Одам алайҳиссалом бўлса, сўнггиси Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломдирлар. Бу иккалаларининг ўртасида юз минглаб пайғамбарлар ўтганлар. Бинобарин, дунёда бирон-бир миллат йўқки, у миллатга Аллоҳ пайғамбарларининг даъвати етмаган бўлса. Юқоридаги оятда уқтирилишича, Аллоҳ таоло Ўзи яратган ҳар бир миллатга пайғамбар юбориб, Ўз динига даъват қилади. Қачонки, у миллат ўша пайғамбарни ёлғончи қилиб, у келтирган диндан юз ўгирса, Қиёмат Кунида у миллатга ўша пайғамбар гувоҳлигида адолат билан жазо берилади. Бу оят: «То пайғамбар юбормагунча ҳеч кимни жазолагувчи эмасмиз», деган мазмундаги Исро сурасининг 14-оятига ҳамоҳангдир.