Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 14

Filtrlarni tozalash
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди. Кейин (ўша киши вафот этганда) Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан кечди», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким инсонларни раҳм қилмаса, Аллох азза ва жалла ҳам уни раҳм қилмайди» –дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган кишини эшитиб қолиб: «Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!», – деганлар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ