Skip to content

Ким инсонларни раҳм қилмаса, Аллох азза ва жалла ҳам уни раҳм қилмайди» –дедилар

Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Ким инсонларни раҳм қилмаса, Аллох азза ва жалла ҳам уни раҳм қилмайди» –дедилар.

«مَنْ لَا يَرْحَمِ النَّاسَ لَا يَرْحَمْهُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни раҳм қилмайдиганни Аллоҳ ҳам раҳм қилмаслигини хабар бердилар. Банда бошқаларга раҳм қилиши Аллоҳнинг раҳматига етишининг энг катта сабабларидандир.

Ҳадиснинг фойдалари

Инсонларга раҳм қилиш муҳим бўлгани учун инсонлар зикр қилинди. Лекин, аслида бошқа махлуқотларга ҳам раҳм қилинмоғи лозим.

Аллоҳ меҳрибон ва меҳрибон бандаларини раҳм қилади. Мукофот, қилган амалларининг жинсидандир.

Одамларга раҳм қилиш - уларга яхшилик қилиш, улардан ёмонликни даф қилиш ва яхши муомала қилиш демакдир.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (8/ 10) (6013).

Саҳиҳи Муслим (4/ 1809) (2319).

Яна... (5)

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (2/ 553).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين (1/ 247).

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (1/ 319).