Skip to content

Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради», – дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради», – дедилар».

«مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُصِبْ مِنْهُ».

Имом Бухорий ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга ўзида, дунёсида ёки аҳлида мусибат беришини хабар бердилар. Мусибат келгани учун мўмин Аллоҳга дуо қилиб илтижо қилади, унинг гуноҳлари кечирилади ва даражаси кўтарилади.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Мўмин киши балонинг ҳар хил турига йўлиқади.

Мусибат баъзида мўминнинг даражасини олий қилиб, хатосини ўчириш учун Аллоҳнинг бандасига бўлган севгисининг белгиси ҳам бўлиши мумкин.

Мусибат вақтида сабрга ундаш ва сабрсизликдан қайтариш.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (7/ 115) (5645).

Яна... (12)

كنوز رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (1/ 509).

بهجة الناظرين.

لسليم الهلالي (1/ 98).

تطريز رياض الصالحين.

لفيصل آل مبارك (ص45).

نزهة المتقين.

مجموعة من المشايخ (1/ 71).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (1/ 244).

مرقاة المفاتيح شرح مشكاة المصابيح.

لعلي القاري (3/ 1127).