Аллоҳга энг маҳбуб амал қайси?” деб сўрадим. Шунда У зот: «Ўз вақтида ўқилган намоз» дедилар. Мен: «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Ота-онага яхшилик қилиш» дедилар. Мен: «Сўнг қайси?» дедим. У зот: «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳга энг маҳбуб амал қайси?” деб сўрадим. Шунда У зот: «Ўз вақтида ўқилган намоз» дедилар. Мен: «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Ота-онага яхшилик қилиш» дедилар. Мен: «Сўнг қайси?» дедим. У зот: «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш» деб шу нарсаларни айтиб бердилар. Агар кўпроқ талаб қилганимда зиёда қилган бўлар эдилар.
سَأَلْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ العَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللَّهِ؟ قَالَ: «الصَّلاَةُ عَلَى وَقْتِهَا»، قَالَ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «ثُمَّ بِرُّ الوَالِدَيْنِ» قَالَ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ» قَالَ: حَدَّثَنِي بِهِنَّ، وَلَوِ اسْتَزَدْتُهُ لَزَادَنِي.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга энг суюкли амал ҳақида сўралдилар. Шунда: «Фарз намозларни шариат белгилаб берган вақтда ўқиш, сўнгра ота-онага энг комил тарзда яхшилик қилиш, ҳақларини адо этиш, уларга оқ бўлишдан четланиш, Сўнра Аллоҳнинг калимаси улуғ бўлиши ва Ислом дини, аҳли ва шиорларини зоҳир қилиш учун У Зот йўлида нафси ва моли билан жиҳод қилиш», – дедилар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Шу амалларни менга хабарини бердилар. Агар мен уларга яна:«Сўнгра қайси», – деганимда, яна айтиб берар эдилар», – деди.
.....:
Аллоҳнинг муҳаббатига қараб амаллар бир-бирларидан афзал бўлади.
Мусулмон киши амалларнинг энг афзалига интилиши лозим.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахслар ва ҳолатларга қараб энг яхши амал ҳақида берган жавоблари ҳар хил бўлган. Ҳар бирига нима кўпроқ наф олиб келишига қараганлар.
Саҳиҳи Бухорий (1/ 112) (527).
Саҳиҳи Муслим (1/ 90) (85).
Яна... (6)
الإلمام بشرح عمدة الأحكام.
لإسماعيل الأنصاري (1/ 70).
تيسير العلام شرح عمدة الأحكام.
للبسام (ص84).
تنبيه الأفهام شرح عمدة الأحكام.
لابن عثيمين (1/ 108).
Kitoblarda keltirilgan
5 KitoblarЯна... (5)
- الصلاة التي علمها النبي ﷺ الصحابة رضي الله عنهمالصلاة التي علمها النبي ﷺ الصحابة رضي الله عنهمسَأَلْتُ النَّبِيَّ ﷺ: أَيُّ العَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللَّهِ؟ قَالَ: «الصَّلاَةُ عَلَى وَقْتِهَا»، قَالَ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «ثُمَّ بِرُّ الوَالِدَيْنِ» قَالَ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ» قَالَ: حَدَّثَنِي بِهِنَّ، و
- الصلاة التي علمها النبي ﷺ الصحابة رضي الله عنهمسَأَلْتُ النَّبِيَّ ﷺ: أَيُّ العَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللَّهِ؟ قَالَ: «الصَّلَاةُ عَلَى وَقْتِهَا»، قَالَ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «ثُمَّ بِرُّ الوَالِدَيْنِ» قَالَ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ» قَالَ: حَدَّثَنِي بِهِنَّ، و
- المنتقى من المتجر الرابح في ثواب العمل الصالح - المعتمدالمنتقى من المتجر الرابح في ثواب العمل الصالحسألت رسول الله صلى الله عليه وسلم: أي العمل أحب إلى الله؟ قال: “الصلاة على وقتها”.
- نبراس طالب (1)1أَيُّ العَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ؟ قَالَ: «الصَّلاَةُ عَلَى وَقْتِهَا»
- نبراس طالب (2)نبراس طالب (2) فعن عَبْدِ اللهِ بنِ مسعود رضي الله عنه قَالَ: «سَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم: أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ؟ قَالَ: الصَّلَاةُ عَلَى وَقْتِهَا»