Skip to content

Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар, суюнтиринглар, нафратлантирманглар», дедилар

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар, суюнтиринглар, нафратлантирманглар», дедилар».

«يَسِّرُوا وَلَا تُعَسِّرُوا، وَبَشِّرُوا وَلَا تُنَفِّرُوا».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг ҳудудлари ва шариати асосида инсонларга барча дину дунё ишларида енгиллаштириш ва осонлаштиришга буюриб, қийинлаштиришдан қайтармоқдалар. Яхши ишлар хушхабарини беришга, ва нафратлантирмасликка ундамоқдалар.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Мўмин киши инсонларга Аллоҳни суйдириб У Зот томонга ошиқтириши лозим.

Аллоҳга даъват қилувчи киши, инсонларга Исломни етказишда ҳикмат билан ёндашмоғи лозим.

Яхшилик билан башорат бериш инсонларда даъватчига ва даъват қилаётган нарсасига нисбатан хурсандчилик ҳамда унга яқинлашиш ва ҳотиржамликни ҳосил қилади.

Қийинчилик даъватчи инсондан қочиш, юз ўгириш ва унинг сўзларига шубҳа қилишга олиб боради.

Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳмати. У Зот бандаларига саҳий динни ва енгил шариатни бериб рози бўлди.

(Ҳадисда) буюрилаётган енгилчилик, шариат олиб келган нарсалардир.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 25) (69).

Саҳиҳи Муслим (3/ 1358) (1732).

Яна... (6)

شرح صحيح البخاري.

لابن بطال (1/ 153).

إرشاد الساري لشرح صحيح البخاري.

لأبو العباس القسطلاني (1/ 169).

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (1/ 687).