Skip to content

Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар».

«الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهمُ الرَّحمنُ، ارحَمُوا أهلَ الأرضِ يَرْحْمْكُم مَن في السّماء».

Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларга раҳм қиладиган инсонларни қилган ишларига мувофиқ равишда Аллоҳ таоло барча нарсани ўраб олган раҳмати билан раҳм қилишини баёнладилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ер юзидаги инсон, хайвон, қуш ва бошқа барча нарсаларга раҳм қилишга буюрдилар. Бунинг мукофоти Аллоҳ таолонинг етти қават осмон устидан уни раҳм қилишидир.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Ислом дини раҳмдиллик дини. Унинг барчаси Аллоҳга итоат ва махлуқотларга эҳсон устига қурилгандир.

Аллоҳ азза ва жалла раҳм сифати билан сифатланган. У Раҳмон, Раҳим ва бандаларига раҳматини еткузивчи Зот.

Мукофот амалга қараб баҳоланади. Раҳмлиларни Аллоҳ таоло раҳм қилади.

Манбалар

Сунани Абу Довуд (7/ 297) (4941).

Сунани Тирмизий (3/ 483) (1924).

Яна... (7)

مسند أحمد ط الرسالة (11/ 33) (6494).

تحفة الأحوذي بشرح جامع الترمذي.

لمحمد المباركفورى (6/ 43).

سلسلة الأحاديث الصحيحة وشيء من فقهها وفوائدها.

للألباني (2/ 594).

معارج القبول بشرح سلم الوصول إلى علم الأصول.

حافظ الحكمي (1/ 156).