Skip to content

Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди» – дедилар

Абу Дардо разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:

«Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди» – дедилар.

«مَنْ رَدَّ عَنْ عِرْضِ أَخِيهِ رَدَّ اللهُ عَنْ وَجْهِهِ النَّارَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ».

Термизий ва Аҳмад ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким биродари йўқлигида унинг обрўси поймол бўлганда ва унга сўз текканда ҳимоя қилса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг азобини сақлашини баён қилдилар.

Сўзларнинг маъноси

عِرْضِ أَخِيهِ: العرض هو ما يُمْدَح به الإنسان أو يذم.

Ҳадиснинг фойдалари

Мусулмонларнинг обрўсига тил теккизишдан қайтариш.

Жазо ёки мукофот амалнинг жинсидандир. Ким биродарининг обрўсини ҳимоя қилса, Аллоҳ уни дўзахдан ҳимоя қилади.

Ислом, ўз аҳлини биродарликка ва бир бирига ёрдам беришга чақирувчи диндир.

Манбалар

Сунани Тирмизий (3/ 488) (1931).

Муснади Аҳмад (45/ 528) (27543).

Яна... (8)

توضيح الأحكام من بلوغ المرام.

للبسام (7/ 499).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (10/ 349).

فتح ذي الجلال والإكرام.

لابن عثيمين (6/ 437).

سبل السلام بشرح بلوغ المرام.

للصنعاني (2/ 692).