Skip to content

Айтингизчи, агар бирортангизнинг эшиги олдида дарё бўлиб, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсиз, бу унинг кирлигидан (бирор нарсани) қолдирадими?», деб сўрадилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганлар:

«Айтингизчи, агар бирортангизнинг эшиги олдида дарё бўлиб, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсиз, бу унинг кирлигидан (бирор нарсани) қолдирадими?», деб сўрадилар. (Саҳобалар:) «Бирорта ҳам кирлик қолдирмайди» деб жавоб беришди. «Беш вақт намознинг мисоли шудир, Аллоҳ улар билан барча хатоларни ўчириб юборади» дедилар.

«أَرَأَيْتُمْ لَوْ أَنَّ نَهَرًا بِبَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ فِيهِ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسًا، مَا تَقُولُ ذَلِكَ يُبْقِي مِنْ دَرَنِهِ؟» قَالُوا: لَا يُبْقِي مِنْ دَرَنِهِ شَيْئًا، قَالَ: «فَذَلِكَ مِثْلُ الصَّلَوَاتِ الخَمْسِ، يَمْحُو اللَّهُ بِهِ الخَطَايَا».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам куну тунда ўқиладиган беш маҳал намозни ва у кичик гуноҳларни ўчириб кетказишини бир инсон эшиги олдидаги анҳордан беш марта ювинишига ўхшатдилар. Ювинавергач сув бирор кир қолдирмагандай, намоз ҳам шундай, бирорта гуноҳ қолдирмайди.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Бу фазилат кичик гуноҳларни ўчиришга тегишли, катта гуноҳлар эса тавбага муҳтож.

Беш маҳал намозни унинг шарти, аркони, вожибот ва суннатларига муҳофаза қилиш билан адо этишнинг фазилати.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 112) (528).

Саҳиҳи Муслим (1/ 462) (667).

(1/ 282).

Яна... (7)

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

مجموعة من الباحثين (2/ 773).

تطريز رياض الصالحين.

لفيصل آل مبارك (ص610).

المعجم الوسيط.

النهاية في غريب الحديث والأثر.

لابن الأثير (2/ 115).