Ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар.
«مَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ، حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деса хатолари денгиз тўлқинга учраганда ҳосил бўладиган оқ кўпикларчалик кўп бўлса ҳам ўчирилиб, кечирилиб юборилиши ҳақида хабар бермоқдалар.
Бу зикрни кетма-кет ёки турли хил вақтларда айтса ҳам шу ажр берилади.
Тасбеҳ: Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклашдир. Ҳамд: Аллоҳни, муҳаббат ва улуғлаш ила камолот билан сифатлашдир.
Ҳадисдаги гуноҳлар сўзидан мурод кичик гуноҳлар. Катта гуноҳлар учун тавба қилиниши лозим.
Саҳиҳи Бухорий (8/ 86) (6405).
Саҳиҳи Муслим (4/ 2071) (2691).
Яна... (8)
توضيح الأحكام من بلوغ المرام.
للبسام (7/ 535).
منحة العلام في شرح بلوغ المرام.
لعبد الله الفوزان (10/ 401).
فتح ذي الجلال والإكرام.
لابن عثيمين (6/ 470).
سبل السلام بشرح بلوغ المرام.
للصنعاني (2/ 704).