Skip to content
القِيَامة /

Oyat 6

75 : 6
القِيَامة Oyatlar 40
Sura · القِيَامة
Ўзбек · Mansour
75 : 6

يَسۡـَٔلُ أَيَّانَ يَوۡمُ ٱلۡقِيَٰمَةِ

«Қиёмат Куни қачон ўзи?», деб сўрар?!

Explanation & meanings · 1
  1. Иймонсиз кимсаларни ёмон амаллар қилишдан қайтарилса, улар ўзлари ўрганиб қолган фисқ-фужурларидан ажралгилари келмасдан «Қиёматгача ҳали жуда узоқ, кексайганимизда қилган гуноҳларимизга тавба-тазарру қилиб оламиз», дейдилар, (Худди қўлларида то кексайиб, тавба қилгунларича ўлмаслик ҳақида васиқалари бордек)! Қуйидаги оятларда ана шундай кимсаларнинг Қиёмат Кунидаги аҳволи тасвирланади.