45 : 25
وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتُنَا بَيِّنَٰتٖ مَّا كَانَ حُجَّتَهُمۡ إِلَّآ أَن قَالُواْ ٱئۡتُواْ بِـَٔابَآئِنَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Қачон уларга (қайта тирилиш ҳақлиги тўғрисидаги) Бизнинг аниқ-равшан бўлган оятларимиз тиловат қилинса, уларнинг (бу оятларга қарши) «ҳужжатлари» фақат: «Агар ростгўй бўлсангизлар, ота-боболаримизни (тирилтириб) келтиринглар-чи», дейишларигина бўлур.