23 : 72
أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ خَرۡجٗا فَخَرَاجُ رَبِّكَ خَيۡرٞۖ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلرَّٰزِقِينَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ёки сиз улардан харж (яъни, Қуръон оятларини келтирганингиз эвазига ҳақ) сўрамоқдамисиз? (Йўқ, сиз ҳаргиз улардан харж сўрамассиз, чунки) Парвардигорингизнинг харжи — берадиган ажри яхшироқдир. У энг яхши ризқ бергувчидир.