عربي - Arabic English Qafár af - Afar Afrikaans - Afrikanns Akan Shqip - Albanian አማርኛ - Amharic Հայերեն - Armenian অসমীয়া - Assamese Azərbaycanca - Azerbaijani Bamanankan - Bambara Bassa Bemba বাংলা - Bengali Bosanski - Bosnian Български - Bulgarian မြန်မာဘာသာ - Burmese Bisaya - Cebuano Cham Нохчий - Chechen chiCheŵa - Chewa 中文 - Chinese Адыгэбзэ - Circassian Hrvatski - Croatian Česky - Czech Dagbani Dansk - Danish فارسی دری - Dari Dendi ދިވެހި ބަސް - Dhivehi Nederlands - Dutch إستوني - Estonian Suomi - Finnish Français - French Fulfulde - Fula ქართული - Georgian Deutsch - German Ελληνικά - Greek ગુજરાતી - Gujrati Kreyòl ayisyen - Haitian Creole Hausa हिन्दी - Hindi Magyar - Hungarian Igbo Indonesia - Indonesian Italiano - Italian 日本語 - Japanese Jóola - Jola ಕನ್ನಡ - Kannada Қазақша - Kazakh ភាសាខ្មែរ - Khmer Kikuyu Ikinyarwanda - Kinyarwanda Ikirundi - Kirundi 한국어 - Korean كوردی سۆرانی - kurdish كوردي kurmancî - Kurmanji Kyrgyz ລາວ - Lao latviešu - Latvian Lingala lietuvių - Lithuanian Luganda Македонски - Macedonian Maguindanaon Malagasy - Malagasy Bahasa Melayu - Malay മലയാളം - Malayalam Mandinka मराठी - Marathi Mõõré - Moore नेपाली - Nepali أنكو - NKo Norwegian ଓଡ଼ିଆ - Odia oromoo - Oromo پښتو - Pashto فارسی - Persian Polski - Polish Portuguese ਪੰਜਾਬੀ - Punjabi Română - Romanian Русский - Russian Српски - Serbian Shona සිංහල - Sinhala Slovenščina - Slovenian Soomaaliga - Somali Soninke Sesotho - Sotho Español - Spanish Kiswahili - Swahili Svenska - Swedish Tagalog Тоҷикӣ - Tajik தமிழ் - Tamil తెలుగు - Telugu ไทย - Thai ትግረኛ - Tigrinya Türkçe - Turkish Ukrainian اردو - Urdu ئۇيغۇرچە - Uyghur Ўзбек - Uzbek Việt Nam - Vietnamese Wolof Yao Yorùbá - Yoruba Zarma زولو - Zulu
381 Hadislar
Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi
Kategoriyalar
Hadis darajasi
Rivoyat qilingan manba
Qolgan manbalarni ko'rsatish
Roviy
Barcha roviylarni ko'rsatish (100)
«Кучли мўмин заиф – кучсиз мўминдан афзал ва Аллоҳга суюклироқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сен (эй мўмин) ўзингга манфаат келтирадиган нарсаларга ҳарис бўл! Аллоҳдан мадад тилаган ҳолингда (доимо ҳаракатда бўлгин), ожизлик (дангасалик ва сусткашлик) қилмагин! Бошингга бирор мусибат тушса «агар мен фалон чорани кўрганимда бундай мусибат тушмас эди», – демагин, балки, «Аллоҳнинг тақдирида битиб қўйилган иш содир бўлди, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди», – дегин! (Аллоҳга таслим бўлиб, тақдирига рози бўлиб, яна илм билан амал қилишда, сабабларни бажариш билан ҳаракатда давом этавергин). Зеро «Агар, агар …» дейиш (ўтиб кетган ишларга афсус-надомат чекиб, сабабчиларни маломат қилиб ўтиравериш) шайтоннинг ишларига йўл очади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳ ҳар ишни гўзал бажаришни буюрди. Ҳаттоки, ўлдиришни ҳам эҳсон билан адо қилинг. Агар қўй сўйсангиз, гўзал тарзда сўйинг. Агар қатл қилсангиз чиройли тарзда қатл қилинг. (Жонлиқ сўймоқчи бўлган) Бировингиз пичоқни ўткирлаб турсин ва қурбонлик роҳатда жон берсин!»
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам
ўртасида иккига бўлдим, бандам сўраганини олади, агар банда: «Алҳамдулиллаҳи
Роббил ъаламийн» (Оламлар Рабби Аллоҳга
ҳамд бўлсин), деса, Аллоҳ: «Бандам
Менга ҳамд айтди», – дейди. «Ар-роҳманир-
роҳийм» (Меҳрибон ва раҳмли), деса: «Бандам
Менга сано айтди», –дейди. Агар: «Маалики явмиддин» (Қиёмат кунининг подшоҳи), деса:
«Бандам Мени улуғлади», –дейди. Ва бошқа ҳадисда: «Ишни менга топширди», –дейилган. Агар банда: «Иййака
наъбуду ва иййака настаъийн» (Сенгагина
ибодат қиламиз ва Сендангина мадад
сўраймиз), деса: «Мен билан бандам
ўртасидаги нарса шу ва бандам сўраганини олади», –дейди. Агар: «Иҳдинас-сиротол-
мустақийм, сиротал лазийна анъамта
ъалайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим
валлаззо-оллийн» (Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас) деса, Аллоҳ: «Мана шу бандам
учун ва бандамга сўрагани», деб айтади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг маконати сабабли (куёвлари бўлганим сабаб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у ҳақида сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюрдим. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. Шунда:
«Закарини ювади ва таҳорат қилади», –дедилар». Бухорий ривоятида: «Таҳорат олиб, закарингни юв!», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, демоқлигим мен учун қуёш нури етиб борган ҳамма нарсадан яхшироқдир», дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир кўр киши келиб: «Расулуллоҳ, мени масжидга етаклаб борадиган киши йўқ», деди ва уйида намоз ўқишга рухсат беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга рухсат бердилар. У ортига бурилгач, уни чорладилар ва:
«Азонни эшитасанми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деган эди, У зот: «Унга жавоб бер», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди, аҳдлашса хиёнат қилади, ваъда берса хилоф қилади, тортишса фожирлик қилади», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким бизга қарши қурол кўтарса, у биздан эмас», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ