Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 39

Filtrlarni tozalash
«Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, У сизларни эрталаб уясидан оч-наҳор учиб чиқиб, кечки пайт қорни тўйиб қайтган қушни ризқлантиргани каби ризқлантирур», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида ва Ҳоким ривоят қилган
Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривояти
«Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мавъиза қилдилар. Бундан қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди. «Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг мавъизасидек бўлди. Энди насиҳат қилинг!», – дедик. «Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг! Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатим ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз! Уни ақл тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир», – дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
Ёмғирли қоронғу тунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга намоз ўқиб беришлари учун чиқдик. У кишини олдиларига етиб бордим. «Айтинг», – дедилар. Ҳеч нарса демадим. Сўнгра: «Айтинг», – дедилар. Ҳеч нарса демадим. Сўнгра яна: «Айтинг», – дедилар. «Нима деб айтай», – дедим. «Қул ҳуваллоҳу аҳад», Фалақ ва Нос сураларини эрталаб ва кеч уч марта айтинг, сизни барча ёмонликлардан сақлайди», – дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига мусулмон бўлиш учун бордим. Улар менга сув ва сидр билан ғусл қилишни буюрдилар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
«Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди» – дедилар.
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
«Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзидан кечиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат куни, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади»,– дедилар».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти