Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 22

Filtrlarni tozalash
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарларининг бирида У киши билан бирга бўлганларини ва У зот инсонлар тунаш жойларида эканлар бир кишини юбориб: «Биронта ҳам туянинг бўйнида қилода (тумор мақсадида бойланган бўйинбоғ) қўймасдан, кесиб ташлашни буюрдилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Умму Салама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистондаги Мария деб номланувчи черков ва ундаги суратлар ҳақида кўрган нарсасини гапириб берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар шундай қавмдирларки, агар ораларидаги бир солиҳ банда ўлса, унинг қабрига масжид бино қилиб, унга суратларни чизиб ташлайдилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмонидирлар!», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун олдин шундай деганларини эшитганман: «Мен Аллоҳга бирортангиз билан халил (вафодор дўст) тутинмаслигимни айтаман. Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди. Агар умматимдан халил тутинсам, Абу Бакр билан халил тутинган бўлар эдим. Билиб қўйинглар, сизлардан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олишар эди. Ҳой! Қабрларни масжид қилиб олманглар! Мен сизларни бундан қайтараман!» дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир гуруҳ одамлар келди. Тўққизтасининг байъатини (аҳдини) қабул қилдилар ва биттасидан қўлларини тортдилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, тўққизтасининг байъатини қабул қилдингиз ва биттасини тарк қилдингиз», – дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унда тумор бор», – дедилар. Ҳалиги киши қўлини киргиздида туморни юлиб ташлади. Сўнг байъатини қабул қилдилар ва шундай дедилар: «Ким тумор тақиб олган бўлса, дарҳақиқат, ширк қилибди».
Ҳасан Аҳмад ривояти
«Касаллик юқиши, қушлар билан шумланиш йўқ! Фаъл эса, мени ажаблантиради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, фаъл нима?», дейилди. «Яхши сўз», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла сизларни ўз оталарингиз билан қасам ичишингиздан қайтармоқда», -дедилар. Умар разияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарганларини эшитганимдан бери атайин ёки бошқа одамдан нақл қилиб бирор марта (оталар билан) қасам ичмадим», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ