Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 40

Filtrlarni tozalash
«Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради). Намоз нурдир. Садақа (закот ) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир! Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Ёки нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти
«Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол».
Саҳиҳ Термизий ва Насоий ривояти
«Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Сен улкан нарса ҳақида сўрадинг. Бироқ у Аллоҳ таоло осон қилган кишига осондир: Аллоҳга бирон-бир нарсани шерик этмасдан ибодат қил. Намозни тўкис адо эт , закот бер, Рамазон рўзасини тут ва Байтуллоҳга ҳаж қил!» Сўнг дедилар: «Сенга яхшилик эшикларини кўрсатайинми?! Рўза қалқондир. Садақа бамисоли сув ўтни ўчирганидек гуноҳларни ўчиради. Кишининг тунда ўқиган намози ҳам (яхшилик эшикларидандир)». Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оят ни тиловат қилдилар: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни, тунларини ибодат билан ўтказиб, оз ухлайдилар). Улар Раббиларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар. Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини бирон жон била олмас». Сўнг дедилар: «Сенга ишнинг боши, устуни ва чўққиси ҳақида хабар берайми?!» «Ҳа, ё Расулуллоҳ!» – дедим мен. «Ишнинг боши Ислом, устуни намоз ва чўққиси жиҳоддир!» Сўнгра яна шундай дедилар: «Сенга мана шуларнинг ҳаммасининг ўзаги ҳақида хабар берайми?!». «Ҳа, ё Расулуллоҳ!» - деб жавоб бердим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб, дедилар: «Мана бунингни тийгин!» — Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, нима, биз гапирган гапларимизга ҳам жавобгар бўламизми?! — Сени йўқлаб онанг йиғласин, ахир одамларни юзлари билан (ёки “бурунлари билан” дедилар) дўзахга қулатадиган нарса тилларининг самараси эмасми?!.
Саҳиҳ Тирмизий ривояти
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин (унга озор бермасин). Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Мусулмон кишининг қони фақат учта ишнинг биттаси билангина ҳалол бўлади: оила кўрган зинокор, жонга жон ва жамоатдан ажраб, Исломни тарк этган одам», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ