Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 32

Filtrlarni tozalash
«Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди. Кейин (ўша киши вафот этганда) Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан кечди», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, Аллоҳ Таоло тақводор, (қалби) бой ва панада юрувчи бандасини яхши кўради», деганларини эшитдим.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди. Агар бирон нарсани ўлдирсанглар, яхши усулда (қийнамасдан, азобламасдан) ўлдиринглар. (Бирон чорва ҳайвонини) сўйсанглар, сўйишни яхши усулда бажаринглар – сизлардан (ўша ҳайвонни сўяётган) бирингиз пичоғини (ўткир қилиб) чархласин ва сўйилаётган ҳайвонга (жон беришни) осон қилсин», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ким инсонларни раҳм қилмаса, Аллох азза ва жалла ҳам уни раҳм қилмайди» –дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Яхшиликдан бирон нарсани ҳақир-арзимас санама, ҳатто биродарингга очиқ юз билан юзланишинг ҳам (яхшиликдир)», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Киши бир биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйсин», дедилар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Насоий «Сунани Кубро» ва Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган кишини эшитиб қолиб: «Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!», – деганлар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ