Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 39

Filtrlarni tozalash
«Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би-Муҳаммадин росуулан ва бил-ислаами дийнан» деб айтса гуноҳлари кечирилади». Маъноси: Шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари, Аллоҳни Рабб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар, Исломни дин деб рози бўлдим.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Агар азонни эшитсангиз, муаззин айтган нарсаларнинг айнисини айтинглар», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким ҳар бир намоз кетидан ўттиз уч марта Аллоҳга тасбиҳ, ўттиз уч марта ҳамд, ўттиз уч марта такбир, бу тўқсон тўққизта бўлиб, юзинчисида «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр», деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ракатни ёдлаб олдим: Икки ракат пешиндан олдин, икки ракат ундан кейин, икки ракат шомдан кейин, икки ракат хуфтондан кейин уйларида, бомдоддан олдин икки ракат ва у соатда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирилмас эди. Агар бомдод вақти кириб азон айтса, икки ракат намоз ўқишларини Ҳафса менга айтиб берди». Бошқа бир лафзда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума намозидан кейин икки ракат ўқир эдилар».
Саҳиҳ Бутун ривоятларда Му
«Қачон бирортангиз масжидга кирса: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абвааба роҳматик», десин. Агар чиқадиган бўлса, «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлик», десин» –дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ким намоз ўқишни унитса, ёдига келиши билан уни ўқисин, бундан бошқа унга каффорат йўқ: {Ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт} [ Тоҳа:14]» –дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу (пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларини бузиб қайтадан) қурмоқчи бўлдилар. Одамларга у фикр ёқмади ва ўз ҳолида қолдиришлигини хоҳладилар. Шунда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ у банда учун жаннатда бир уй қуради», деганларини эшитдим», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мен етти аъзоим билан сажда қилишга буюрилдим. Улар: пешона, бурун(га ишорат қилдилар), икки кафт, икки тизза ва икки оёқнинг бармоқлари (остки қисми). Кийимлар ва сочни ўз ҳолига қўямиз», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ