Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол. Содиқлик ҳотиржамликдир, ёлғон эса хавсирашликдир
Абул Ҳавроъ Саъдий айтадилар: «Ҳасан ибн Али разияллоҳу анҳумога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нимани ёдлаб олгансиз», – дедим». «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мана бу сўзларни ёдлаб қолганман дедилар:
«Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол. Содиқлик ҳотиржамликдир, ёлғон эса хавсирашликдир».
«دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لاَ يَرِيبُكَ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ، وَإِنَّ الكَذِبَ رِيبَةٌ».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалол ёки ҳаромлиги аниқ бўлмаган шубҳали сўз ва амалларни тарк қилиб, ҳалоллигида шубҳа бўлмаган амалларни бажаришга буюрдилар. Шунда қалб хавсираш ва изтиробдан ҳоли, ҳотиржам ва сокин бўлади.
Мусулмон шубҳали нарсаларни тарк қилиб, ишларини аниқ нарсалар устига қуриши лозим. Дини бўйича басиратга эга бўлиши керак.
Шубҳали ишларни бажаришдан қайтариқ.
Ҳотиржам ва роҳатда яшамоқчи бўлсанг, шубҳали нарсани тарк қил ва уни улоқтир.
Аллоҳ таолонинг бандаларнинг нафси ва қалби ҳотиржам бўладиган нарсага буюриши ва ташвишу изтироб олиб келадиган нарсадан қайтаришида У Зотнинг катта марҳамати аён бўлади.
Сунани Насоий (8/ 327) (5711).
Сунани Тирмизий (4/ 286) (2518).
Муснади Аҳмад (3/ 248) (1723).
Яна... (5)
التحفة الربانية في شرح الأربعين حديثًا النووية.
لإسماعيل الأنصاري (ص29).
شرح الأربعين النووية.
لابن عثيمين (ص153).
فتح القوي المتين في شرح الأربعين وتتمة الخمسين للنووي وابن رجب (ص56).