Қиёмат қойим бўлмайди, токи қабр ёнидан ўтаётган киши: «Қани эди унинг ўрнида мен бўлсам», деб айтмагунича», – дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қиёмат қойим бўлмайди, токи қабр ёнидан ўтаётган киши: «Қани эди унинг ўрнида мен бўлсам», деб айтмагунича», – дедилар.
«لاَ تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَمُرَّ الرَّجُلُ بِقَبْرِ الرَّجُلِ فَيَقُولُ: يَا لَيْتَنِي مَكَانَهُ».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда токи қабр ёнидан ўтаётган киши қабрдагининг ўрнида ўлик бўлишни умид қилмагунча Қиёмат қоим бўлмаслигини хабар бердилар. Бунга сабаб, фитна, маъсият ва мункар ишлар зоҳир бўлгани учун ботил ғолиб келиб, динидан махрум бўлишидан қўрқишидир.
Охир замонда маъсиятлар ва фитналарнинг зоҳир бўлишига ишора.
Кўзни очиб иймон ва солиҳ амаллар билан ўлимга тйёрланиш ҳамда бало ва фитна ўринлардан узоқлашиш.
Саҳиҳи Бухорий (9/ 58) (7115).
Саҳиҳи Муслим (4/ 2231) (157).
Яна... (4)
إكمال المعلم (8/451).
شرح ابن بطال (10/58).
الإفصاح عن معاني الصحاح (6/295).
البحر المحيط الثجاج في شرح صحيح الإمام مسلم بن الحجاج (44/ 388).