عربي - Arabic English Qafár af - Afar Afrikaans - Afrikanns Akan Shqip - Albanian አማርኛ - Amharic Հայերեն - Armenian অসমীয়া - Assamese Azərbaycanca - Azerbaijani Bamanankan - Bambara Bassa Bemba বাংলা - Bengali Bosanski - Bosnian Български - Bulgarian မြန်မာဘာသာ - Burmese Bisaya - Cebuano Cham Нохчий - Chechen chiCheŵa - Chewa 中文 - Chinese Адыгэбзэ - Circassian Hrvatski - Croatian Česky - Czech Dagbani Dansk - Danish فارسی دری - Dari Dendi ދިވެހި ބަސް - Dhivehi Nederlands - Dutch إستوني - Estonian Suomi - Finnish Fon Français - French Fulfulde - Fula ქართული - Georgian Deutsch - German Ελληνικά - Greek ગુજરાતી - Gujrati Kreyòl ayisyen - Haitian Creole Hausa हिन्दी - Hindi Magyar - Hungarian Igbo Indonesia - Indonesian Italiano - Italian 日本語 - Japanese Jóola - Jola ಕನ್ನಡ - Kannada Қазақша - Kazakh ភាសាខ្មែរ - Khmer Kikuyu Ikinyarwanda - Kinyarwanda Ikirundi - Kirundi 한국어 - Korean كوردی سۆرانی - kurdish كوردي kurmancî - Kurmanji Kyrgyz ລາວ - Lao latviešu - Latvian Lingala lietuvių - Lithuanian Luganda Македонски - Macedonian Maguindanaon Malagasy - Malagasy Bahasa Melayu - Malay മലയാളം - Malayalam Mandinka मराठी - Marathi Mõõré - Moore नेपाली - Nepali أنكو - NKo Norwegian ଓଡ଼ିଆ - Odia oromoo - Oromo پښتو - Pashto فارسی - Persian Polski - Polish Portuguese ਪੰਜਾਬੀ - Punjabi Română - Romanian Русский - Russian Српски - Serbian Shona සිංහල - Sinhala Slovenščina - Slovenian Soomaaliga - Somali Soninke Sesotho - Sotho Español - Spanish Kiswahili - Swahili Svenska - Swedish Tagalog Тоҷикӣ - Tajik தமிழ் - Tamil తెలుగు - Telugu ไทย - Thai ትግረኛ - Tigrinya Türkçe - Turkish Türkmen - Turkmen Ukrainian اردو - Urdu ئۇيغۇرچە - Uyghur Ўзбек - Uzbek Việt Nam - Vietnamese Wolof Yao Yorùbá - Yoruba Zarma زولو - Zulu
381 Hadislar
Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi
التصنيف الشرعي
Hadis darajasi
Rivoyat qilingan manba
Roviy
Barcha roviylarni ko'rsatish (13)
«Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорда ўқиган намозидан йигирма қанча миқдор кўпроқдир. Агар ана шу киши таҳоратини чиройли қилиб, масжидга фақат намоз ўқишни ният қилиб чиқса, масжидга киргунига қадар ҳар бир қадамига даражалари кўтарилиб, хатолари ўчирилади. Масжидга киргач уни фақат намоз ушлаб турган бўлса, намоз ўқиган ерида таҳоратини бузмасдан, бировга озор бермай ўтирар экан, у намозда деб ҳисобланади ва фаришталар унга салавот айтиб турушади. Фаришталар: «Аллоҳим уни раҳмат эт, мағфират қил, тавбасини қабул айла», деб айтишади.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
التصنيف الشرعيفضل الوضوء، فضل صلاة الجماعة وأحكامها، أحكام المساجدموضوعات الحديثأحكام الوضوء، صلاة الجماعة
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мавъиза қилдилар. Бундан қалблар
қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди. «Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг мавъизасидек
бўлди. Энди насиҳат қилинг!», – дедик.
«Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг! Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатим ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг
суннатига эргашингиз! Уни ақл тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир», – дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
التصنيف الشرعيالصحابة وفضلهم، حق الإمام على الرعية، حقيقة البدعة، أهمية السنة ومكانتها، الخلافة الراشدة وسير الصحابةموضوعات الحديثأحكام الإمامة، البدعة، متابعة الرسول ﷺ، التقوى
«У киши барча намозда, фарзда ҳам, суннатда ҳам, Рамазонда ҳам, бошқасида ҳам, қиёмда ҳам, рукуъда ҳам такбир айтар эдилар. Кейин, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб бошларини кўтарар эдилар. Сўнг саждага кетишдан аввал, «Роббанаа ва лакал-ҳамд» дер эдилар. Кейин, «Аллоҳу акбар», деб саждага кетар эдилар ҳамда саждадан бош кўтараётганда такбир айтар эдилар. Кейин, иккинчи саждага бораётганда такбир айтар эдилар, сўнг иккинчи саждадан бош кўтараётганда ҳам такбир айтар эдилар ва ташаҳҳуддан тураётганда такбир айтар эдилар. Юқорида айтилганларни ҳар бир ракъатда, то намоз тугагунча қилар эдилар.
Намоздан қайтаётиб: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқишингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишларига кўпроқ ўхшайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то дунёдан ўтиб кетгунларича худди шундай намоз ўқиганлар», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
التصنيف الشرعيصفة الصلاة، أذكار الصلاةموضوعات الحديثمتابعة الرسول ﷺ، صفة الصلاة
«Намоз ўқисангиз, сафларингизни тўғирланглар. Кейин бирингиз имом бўлсин. Агар такбир айтса, такбир айтинглар. «Ғойрил мағдууби ъалайҳим валаззооллийн» деса, «Омийн», денглар. Шунда Аллоҳ сизларга ижобат қилади. Такбир айтиб рукуъ қилса, сизлар ҳам такбир айтиб рукуъ қилинглар, чунки имом сизлардан олдин рукуъ қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Ўша (имомнинг рукуъси) мана шу (рукуъингиз) биландир. (Имом) «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деса, «Аллоҳумма Роббанаа лакал ҳамд», денглар. Буни Аллоҳ эшитади. Чунки Аллоҳ табарока ва таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тили билан (билдирганидек), Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кишининг ҳамдини эшитади. Такбир айтиб сажда қилса, сизлар ҳам такбир айтиб сажда қилинглар. Чунки имом сизлардан олдин сажда қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Ўша (имомнинг саждаси) мана шу (саждангиз) биландир. Қаъдада ўтирганда айтадиган илк сўзингиз «Ат-таҳиййаатут-тоййибаатус-солаваату лиллаҳ. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳ» бўлсин».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
التصنيف الشرعيأركان الصلاة، واجبات الصلاة، صفة الصلاة، أذكار الصلاة، أحكام الإمام والمأمومموضوعات الحديثصفة الصلاة، صلاة الجماعة
«Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам
ўртасида иккига бўлдим, бандам сўраганини олади, агар банда: «Алҳамдулиллаҳи
Роббил ъаламийн» (Оламлар Рабби Аллоҳга
ҳамд бўлсин), деса, Аллоҳ: «Бандам
Менга ҳамд айтди», – дейди. «Ар-роҳманир-
роҳийм» (Меҳрибон ва раҳмли), деса: «Бандам
Менга сано айтди», –дейди. Агар: «Маалики явмиддин» (Қиёмат кунининг подшоҳи), деса:
«Бандам Мени улуғлади», –дейди. Ва бошқа ҳадисда: «Ишни менга топширди», –дейилган. Агар банда: «Иййака
наъбуду ва иййака настаъийн» (Сенгагина
ибодат қиламиз ва Сендангина мадад
сўраймиз), деса: «Мен билан бандам
ўртасидаги нарса шу ва бандам сўраганини олади», –дейди. Агар: «Иҳдинас-сиротол-
мустақийм, сиротал лазийна анъамта
ъалайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим
валлаззо-оллийн» (Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас) деса, Аллоҳ: «Мана шу бандам
учун ва бандамга сўрагани», деб айтади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
التصنيف الشرعيفضائل السور والآيات، أركان الصلاة، تفسير الآياتموضوعات الحديثفضائل السور والآيات، أركان الصلاة
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди Қуръонни таълим бергандек ўргатдилар: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу». Бошқа бир лафзда: «Аллоҳ Салом Зотдир, агар бирингиз намозда ўтирса, «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алаа ибаадиллааҳис-солиҳийн», – деб айтсин! Шундай деса, осмонлару ердаги барча солиҳ бандага саломи етади. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», – деб айтгач хоҳлаган нарсасини сўрасин», – дедилар. (Маъноси: Саломлар (ёки қавлий ибодатлар), намозлар (ёки баданий ибодатлар) ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлар-амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ҳамда расулидир.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
التصنيف الشرعيصفة الصلاة، أذكار الصلاةموضوعات الحديثأركان الصلاة، صفة الصلاة
"Қуёш ботиш тарафидан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Уни мўъмин одамларгина кўра оладилар. Бу, (олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермайди) (Анъом: 158) пайтида бўлади. Сотувчи ва харидор кўйлакларини сотиш учун ўртага ёйишганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тахлаб олишга улгурмай қоладилар. Бир одам туясининг сутини соғиб олиш учун кетганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни ичишга улгурмай қолади. (Бир одам) ҳовузи(нинг атрофи)ни суваб бўлгач кутилмаганда Қиёмат қоим бўлади-да, ундан сув ича олмай қолади. Бировингиз таомини оғзига олиб борган пайтда бехосдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тановул қила олмайди", - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
التصنيف الشرعيالتوبة، تفسير الآيات، أشراط الساعةموضوعات الحديثالقرآن وعلومه، أشراط الساعة، التوبةمحاور التعريف بالإسلامالمبادرة وعدم التسويف، خطورة الإعراض عن الحق
“Бир неча одам минбарнинг нимадан ясалганлиги тўғрисида тортишиб қолдилар, сўнг Саҳл ибн Саъд ас-Саидий ҳузурига келиб шу ҳақида ундан сўрадилар. Саҳл ибн Саъд ас-Саидий бундай деди: «Аллоҳга қасамки, мен унинг нимадан ясалганини жуда яхши биламан. Уни олиб келиб қўйишган куннинг ўзидаёқ кўрганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша куни унга биринчи марта ўтириб кўрганларини ҳам кўрганман. Минбарнинг ясалиш тарихига келсак, Расулуллоҳ фалончи аёлга одам юбордилар (Саҳл аёлнинг номини айтган эди), келгач унга: «Дурадгор ғуломингга буюрсанг, одамларга гапирганимда устига чиқиб ўтирадиган бир минбар ясаб берса», -дедилар. Аёл ғуломига буюрди. Ғулом тарфо деган дарахт ёғочидан минбар ясади. Аёл минбарни Расулуллоҳга юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарни шу ерга қўйишни буюрдилар.
Сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбар устида намоз ўқиганларини кўрдим. Минбар устида такбири таҳрима айтдилар! Сўнг (минбар устида) рукуъ қилдилар, кейин (минбардан) тушиб, ерда сажда қилдилар. Кейин, яна (минбарга) қайтиб чиқдилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг одамларга қараб: «Эй одамлар, менинг намоз ўқишимни ўрганиб олинг ва сизлар ҳам мен каби намоз ўқинг, деб шундай қилдим», - дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
التصنيف الشرعيصفة الصلاة، أحكام الإمام والمأموم، أحكام المساجدموضوعات الحديثأحكام المساجد غير الحرمين، أحكام المسجد النبوي، صفة الصلاة