Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 51

Filtrlarni tozalash
«Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар».
Ҳасан Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ», – дедилар. Энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса ҳақида сўралганда: «Оғиз ва фарж», – дедилар.
Ҳасан саҳиҳ Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Қиёмат куни банданинг икки қадами токи ундан тўрт нарса ҳақида сўралмагунига қадар ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, илми билан нимага амал қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва танасини нимада заифлатгани», – дедилар.
Саҳиҳ Тирмизий ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эдим. У зот дедилар: “Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра. Билгинки, уммат сенга бирор нарса билан наф беришга тўпланса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина наф етказишади. Агар сенга бирор нарса билан зарар етказишга тўпланишса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина зарар етказишади. Қаламлар кўтарилди. Саҳифалар қуриди».
Саҳиҳ Тирмизий ривояти
«Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил!», – дедилар.
Имом Термизий: «Ҳасан ҳадис», деган Тирмизий ривояти
«Аллоҳ банданинг бирон ерда ўлишига ҳукм қилган бўлса, унга ўша жойга бориш учун бир эҳтиёж қилиб қўяди», - дедилар.
Саҳиҳ Тирмизий ривояти
«Аллоҳ тўғри йўлни мисол қилиб келтирди. Йўлнинг икки чеккасида икки девор бор. Икки девордан очилган эшиклар бор. Эшикларга парда осиб қўйилган. Йўлнинг дарвозаси олдида: «Ҳой одамлар, барчангиз бу йўлга кирингиз, уёқ-буёққа оғмангиз»!, - дейдиган чорловчи бор. Йўлнинг устида яна бошқа бир чорловчи бўлиб, ўша эшиклардан бирини очмоқчи бўлган одамга: «Яшшамагур, очма! Агар уни очсанг унга кириб кетасан!», дейди. Тўғри йўл - Ислом, икки девор - Аллоҳнинг чегаралари, очилган эшиклар - Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардир. Йўлнинг бошидаги чорловчи Аллоҳнинг китоби Қуръон Карим, йўлнинг устидаги чорловчи - Аллоҳ таоло ҳар бир мўъминнинг қалбига қўйган ваъз қилувчидир», - дедилар».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳи куни инсонларга хитоб қилиб дедилар: «Эй инсонлар, Аллоҳ таоло жоҳилият манманликларини, хусусан, ўз оталари (насаби) билан манманлик қилишни сизлардан кетказди. Инсонлар икки хил бўлишади. Бирлари хайр-саҳоватли, тақводор, Аллоҳнинг наздида азиз бўлишади. Иккинчи тоифа инсонлар эса бузуқ, уятсиз, Аллоҳнинг наздида разил кимса бўлишади. Инсонлар Одам алайҳиссаломнинг болаларидирлар. Аллоҳ эса Одам атони тупроқдан яратган. Аллоҳ таоло айтади: {Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва хабардор зотдир} [Хужурот: 13]».
Саҳиҳ Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти