Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 22

Filtrlarni tozalash
«Кимки гуноҳ қилса, сўнгра яхшилаб таҳорат қилиб, намоз ўқиса ва истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради», -деб, ушбу оятни ўқиганларини эшитдим: {Ва улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар} [Оли Имрон: 135].
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Насоий «Сунани Кубро»да, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган
«Валийсиз никоҳлаш (ва никоҳланиш) йўқдир» –дедилар»
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
"Кимки мунажжимликдан бир озгина ўрганса, демак у сеҳрдан бир оз ўрганибди. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади», дедилар».(Яъни мунажжимлиги кўпайгани сайин сеҳргарлиги ҳам кўпаяди)
Саҳиҳ Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ақаба куни эрталаб туя устида ўтириб: «Тош териб келинг», – дедилар. Еттита тош териб келдим. Нўхатдан каттароқ тошлар эди. Кафтларига олиб пуфлаб: «Шу кабиларни ирғитинглар», – дедилар. Сўнгра: «Эй Одамлар, динда ғулувга кетишдан сақланинглар! Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетиш ҳалок қилди», дедилар.
Саҳиҳ Ибн Можа, Насоий ва Аҳмад ривояти
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти
«Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради»,— деб айтганларини эшитдим.
Саҳиҳ Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш ва йиғинларнинг тўридан жой олиш учун билим олманглар! Ким шундай қилса, жойи жаҳаннамдир!».
Саҳиҳ Ибн Можа ривояти
«Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: «Бундан бирон нарсани инкор этасанми?» – деб сўрайди. Банда: «Йўқ, ё Раббим!» дейди. Аллоҳ: «Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?» – деб сўрайди. Банда: «Йўқ», – деб жавоб беради. Аллоҳ сўрайди: «Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?» Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб: «Йўқ», – дейди. Аллоҳ: «Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди», –деб айтади. Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади. Унда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», – (деб ёзилган) бўлади. Шунда банда: «Ё Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?», – деб сўрайди. Аллоҳ: «Сенга зулм қилинмайди», – дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади. Аллоҳнинг исмидан ҳеч нарса оғирроқ бўлмайди».
Саҳиҳ Термизий ва Ибн Можа ривояти