Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 48

Filtrlarni tozalash
«Ё Расулуллоҳ, менга ислом (ақидаси ва шариатида) шундай бир сўзни айтинг-ки, бошқа ҳеч кимдан сўрамай», – дедим. «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра шунинг устида мустақим бўл!», – дедилар.
Саҳиҳ Муслим ва Аҳмад ривояти
«Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар».
Ҳасан Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ», – дедилар. Энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса ҳақида сўралганда: «Оғиз ва фарж», – дедилар.
Ҳасан саҳиҳ Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир», – дедилар.
Ҳасан Абу Довуд ва Аҳмад ривояти
«Қиёмат куни етганда тирик бўлганлар ва қабрларни саждагоҳ қилиб олганлар одамларнинг ёмонларидандир»,- дедилар.
Ҳасан Аҳмад ривояти
«Аллоҳ тўғри йўлни мисол қилиб келтирди. Йўлнинг икки чеккасида икки девор бор. Икки девордан очилган эшиклар бор. Эшикларга парда осиб қўйилган. Йўлнинг дарвозаси олдида: «Ҳой одамлар, барчангиз бу йўлга кирингиз, уёқ-буёққа оғмангиз»!, - дейдиган чорловчи бор. Йўлнинг устида яна бошқа бир чорловчи бўлиб, ўша эшиклардан бирини очмоқчи бўлган одамга: «Яшшамагур, очма! Агар уни очсанг унга кириб кетасан!», дейди. Тўғри йўл - Ислом, икки девор - Аллоҳнинг чегаралари, очилган эшиклар - Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардир. Йўлнинг бошидаги чорловчи Аллоҳнинг китоби Қуръон Карим, йўлнинг устидаги чорловчи - Аллоҳ таоло ҳар бир мўъминнинг қалбига қўйган ваъз қилувчидир», - дедилар».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
«Дуо ибодатдир», – дедилар ва Аллоҳнинг: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан ‎‎кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар» оятини қироат қилдилар» [Ғофир:60].
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққат туғдирса, Аллоҳ уни машаққатга қўяди» — дедилар.
Ҳасан Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти