Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 36

Filtrlarni tozalash
«Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзидан кечиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат куни, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади»,– дедилар».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
«Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма! Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмни лаънатлади», дедилар».
Саҳиҳ Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳунайн томон кетаётган вақтларида мушриклар қуролларини илиб қўядиган «Зоту анвот» деган дарахт олдидан ўтдилар. Шунда (динга яқинда кирган) баъзи саҳобалари: «Ё Расулуллоҳ, бизга ҳам уларникидай «зоту анвот» қилиб беринг» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Субҳаналлоҳ! Худди Мусо қавми айтган сўзларни айтмоқдасизлар. Улар: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо қилиб (ясаб) бер», дедилар. [Аъроф: 138] Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига эргашасизлар», – дедилар.
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
«Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди эмас, балки, Аллоҳ хоҳлагандек, сўнгра фалончи хоҳлагандек бўлибди денглар!», – дедилар.
Барча йўлларини жамлаш билан саҳиҳ Абу Довуд, Насоий «Сунани Кубро» ва Аҳмад ривоят қилган
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳкама ишларида пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
«Биз ва уларнинг (кофирларнинг) ўртамизни ажратиб турадиган нарса намоздир. Бас, ким намозни тарк қилса дарҳақиқат, кофир бўлибди» –дедилар».
Саҳиҳ Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
Шумланиш ширкдир! (Бу сўзларини уч бора такрор айтдилар) Шумланувчилар биздан эмасдир, магар, қалбига беихтиёр келганлар мустасно. Лекин Аллоҳ (қалбга беихтиёр келган ёмон ҳаёлни) таваккул билан даф қилади», – дедилар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти