Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 15

Filtrlarni tozalash
"Кимки мунажжимликдан бир озгина ўрганса, демак у сеҳрдан бир оз ўрганибди. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади», дедилар».(Яъни мунажжимлиги кўпайгани сайин сеҳргарлиги ҳам кўпаяди)
Саҳиҳ Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда бизга бомдодда имом бўлиб намоз ўқидилар, шу туни ёмгир ёққан эди. Намоздан тургач, одамларга ўгирилиб: "Раббингиз нима деганини биласизларми?!"- дея савол бердилар. Одамлар: "Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир"- дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло: "Бандаларимдан айримлари менга мўъмин ва айримлари эса кофир бўлиб тонг оттирди. Аллоҳнинг лутфи ва меҳрибонлиги билан устимизга ёмғир ёғди, деганлари Менга мўъмин, юлдузларга эса, кофир бўлдилар. Аммо "фалон ва фалон юлдузлар сабабли устимизга ёмғир ёғди"- деганлар Менга кофир ва юлдузларга мўъмин бўлди", - деди".
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарса бу кичик ширкдир», дедилар. Шунда саҳобалар «Ё Расулуллоҳ, кичик ширк нима?» деб сўрашди. «У риёдир. Аллоҳ таоло қиёмат куни бандаларни қилган амалларига яраша ҳисоб-китоб қилганда: «Улар учун риё қилган кимсаларингиз олдига боринглар, қаранглар-чи, уларнинг ҳузурида бирор мукофот топармикансизлар» деб айтади», – деб жавоб бердилар»
Ҳасан Аҳмад ривояти
«Ким Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради. Ким У Зотга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда йўлиқса, дўзахга киради».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ким қуш билан фол очса ёки қуш билан фол очтирса, ким коҳинлик қилса ёки коҳинга мурожаат қилса, ким сеҳр қилса ёки сеҳр қилдирса, бас, биздан эмасдир. Ким фолбинга бориб, унинг айтганига ишонса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган нарсага куфр келтирибди», дедилар».
Ҳасан Баззор ривояти
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Ё, Расулуллоҳ! Ибн Жудъон жоҳилият пайтида қариндошлари билан борди-келди қилар, мискинларнинг қорнини тўйдирар эди. Ўша ишлари унга фойда берадими?",- деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Унга фойда бермайди. Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар".
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин боғламларини кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, уйларига ўт қўйиб юбормоқчи бўлдим», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ