Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 32

Filtrlarni tozalash
«Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма! Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмни лаънатлади», дедилар».
Саҳиҳ Аҳмад ривояти
«Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламдан: «Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам, жаннатга кираманми?!", - деб сўраган одамга: «Ҳа»,- деб жавоб бердилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди, аҳдлашса хиёнат қилади, ваъда берса хилоф қилади, тортишса фожирлик қилади», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Биз ва уларнинг (кофирларнинг) ўртамизни ажратиб турадиган нарса намоздир. Бас, ким намозни тарк қилса дарҳақиқат, кофир бўлибди» –дедилар».
Саҳиҳ Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
Шумланиш ширкдир! (Бу сўзларини уч бора такрор айтдилар) Шумланувчилар биздан эмасдир, магар, қалбига беихтиёр келганлар мустасно. Лекин Аллоҳ (қалбга беихтиёр келган ёмон ҳаёлни) таваккул билан даф қилади», – дедилар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «алақа» (лахта қон) ҳолатида бўлади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «музға» (бир парча гўшт) ҳолатида бўлади. Сўнгра унга (ҳомилага) бир малак-фаришта юборилиб, тўртта сўзни (ишни) ёзиш буюрилади: ризқи, ажали (умри), амали (дунёда қиладиган ишлари), бахтли ёки бахтсиз бўлиши. Ундан ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки, у билан жаннатнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва дўзах аҳли амалини қилиб, дўзахга кириб кетади. Ва яна сизлардан бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки у билан дўзахнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва жаннат аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким Аллоҳдан бошқага қасам ичса, бас, кофир (ёки мушрик) бўлибди», деганларини эшитдим.
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти
Ширк аҳлидан бўлган бир қанча одамлар кўп қотиллик ва кўп зино қилган эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: « Чақираётган ва айтаётган нарсангиз жуда яхши. Бизга қилган ишларимизга каффорат бўладиган бирор ишни хабарини берганингизда (ўшани бажарар эдик)», – дедилар. Шу вақтда: {Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар} [Фурқон: 68] ояти ва сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!» [Зумар: 53] оятлари нозил бўлди.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ