Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 22

Filtrlarni tozalash
«Инсонлар "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расулидир" деб гувоҳлик бериб, намозни адо этмагунларича ва закотни бермагунларича, улар билан жанг қилишга буюрилдим. Агар одамлар юқоридагиларга амал қилсалар, мендан қонлари ва молларини омон сақлаган бўладилар. Фақат Ислом ҳаққи бундан мустасно. Уларнинг ҳисоб-китоби эса Аллоҳ таолога ҳаволадир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Ё, Расулуллоҳ! Ибн Жудъон жоҳилият пайтида қариндошлари билан борди-келди қилар, мискинларнинг қорнини тўйдирар эди. Ўша ишлари унга фойда берадими?",- деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Унга фойда бермайди. Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар".
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Мўминлар ўзаро муҳаббатлашишда, ўзаро раҳмдилликда, ўзаро ҳамдардликда бутун бир танага ўхшайдилар. Жасаддан бирор аъзо оғриса, бутун жасад бунга уйқусизлик ва иситма билан жавоб қайтаради», –дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин боғламларини кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, уйларига ўт қўйиб юбормоқчи бўлдим», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларига: "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ", - денг, Мен сизга Қиёмат кунида гувоҳ бўлай!",- дедилар. Шунда амакилари: "Қурайш қабиласидагилар: "Қўрқув уни шундай дейишга мажбурлади", - деб айблашмаганида, сизни, бу калимани айтиш ила хурсанд қилган бўлар эдим", - деб жавоб берди. Ўшанда Аллоҳ таоло: «Дарҳақиқат, Сиз хоҳлаган кимсангизни ҳидоят қила олмайсиз. Бироқ, Аллоҳ, хоҳлаган кимсасини ҳидоят қилур!», оятини нозил қилди. (Қосос: 56)
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга масжидда ўтирганимизда туяга минган бир одам кириб келди-да, туясини чўктириб, боғлаб бўлгач: «Қайси бирингиз Муҳаммадсиз?», - деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар орасида суяниб ўтирган эдилар. Саҳобалар: «Анави оппоққина одам», - дедилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнга: «Эй, Абдулмутталибнинг ўғли!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», дедилар. Ҳалиги одам: «Мен сиздан баъзи нарсаларни сўрайман. Сўраганда ҳам жуда қаттиқ сўрайман. Шунинг учун аччиғингиз келмасин», - деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нимани хоҳласанг сўрайвер!», дедилар.«Сизнинг ва сиздан аввалгиларнинг раббисини ўртага қўйиб сўрайман, сизни Аллоҳ одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юбордими?»,- деб сўради. «Аллоҳга қасам Ҳа»,- дедилар Расулуллоҳ. «Аллоҳга қасамёд этиб сиздан сўрайман, беш вақт намоз ўқишимизни Аллоҳ буюрдими?»,- деди. Пайғамбаримиз «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, бойлардан закот олиб, фақирларга бўлиб беришни сизга Аллоҳ буюрдими?»,- деди. «Ҳа»,- дедилар. «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, йилда бир ой рўза тутишни Аллоҳ буюрдими?»,- деб сўради. «Ҳа»,- дедилар. Шундан сўнг у киши деди: «Мен сиз олиб келган нарсаларга иймон келтирдим. Мен ўз қавмим юборган вакилдирман, исмим Зимом ибн Саълаба, Саъд ибн Бакр қабиласиданман».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ