Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 101

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (52)
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ва гуноҳ ҳақида сўрадим. Шунда: «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар.
Саҳиҳ Бу ҳадисни Бухорий Жобир разияллоҳу анҳудан, Муслим эса Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилган
«Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради»,— деб айтганларини эшитдим.
Саҳиҳ Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ. Бу иккисининг ўртасида шубҳали ишлар борки, уни одамларнинг кўпчилиги билмайди. Ким шубҳа(ли нарса)лардан сақланса, дини ва обрўсини пок тутибди. Ким шубҳа(ли нарса)ларни қилса, ҳаромга кириб қолибди. (Бунинг мисоли) худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: (қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Огоҳ бўлинглар: ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқланадиган (биров дахл қила олмайдиган) ери бор. Огоҳ бўлинглар: Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки, агар у яхши бўлса, бутун жасад ислоҳ (яроқли) бўлади, агар фосид (бузуқ) бўлса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинглар: у қалбдир!»
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Раббингиз Аллоҳдан тақво қилинг, беш маҳал намозингизни ўқинг, ойингизда рўза тутинг, молингизни закотини адо этинг ва бошлиғингизга итоат этинг, Раббингиз жаннатига кирасиз!».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳга энг маҳбуб амал қайси?” деб сўрадим. Шунда У зот: «Ўз вақтида ўқилган намоз» дедилар. Мен: «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Ота-онага яхшилик қилиш» дедилар. Мен: «Сўнг қайси?» дедим. У зот: «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш» деб шу нарсаларни айтиб бердилар. Агар кўпроқ талаб қилганимда зиёда қилган бўлар эдилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ