Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 94

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (49)
«Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо этадиган нарсага сизларни далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Қиёмат куни мўминнинг амал тарозисида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур», – дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд ва Тирмизий ривояти
«Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар, суюнтиринглар, нафратлантирманглар», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин (унга озор бермасин). Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ва гуноҳ ҳақида сўрадим. Шунда: «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар.
Саҳиҳ Бу ҳадисни Бухорий Жобир разияллоҳу анҳудан, Муслим эса Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилган