Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 94

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (49)
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менда йўқ»,— дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ мен унга улов берадиган одамга йўллаб қўяман», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади»,— дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига сув олсин, кейин қоқиб ташласин! Ким истижмор қилса, тоқ қилсин. Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини таҳорат сувига солишдан олдин уни ювиб олсин. Чунки ҳеч бирингиз қўли қаерда тунаганини билмайди», - дедилар». Имом Муслим ривоятида: «Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан олдин таҳорат сувига солмасин, чунк у қўли қаерда тунаганини билмайди», дейилган.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
" Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: (Буни) Аллоҳ ва Аллоҳнинг расули (мендан кўра) яхшироқ билишади!,- деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу аалйҳи ва саллам: "Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: "оятал курсий эканлигини"-, айтдим (Бақара: 255). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксимга уриб: "Аллоҳ номига қасамки, (бу) илм сенга муборак бўлсин!"-, дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш ишларни қилмас ва ҳеч қачон сўкинмас эдилар. Ул зот: «Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир», дер эдилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, У зот: «Ўнг қўлинг билан тановул қил!»,- дедилар. «Қодир эмасман»,- деди у. «Қодир бўлмагин!»,- дедилар. Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббиларидан ҳикоя қилароқ: «Банда гуноҳ қилди ва: «Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳни мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди. Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй, Роббим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди. Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди»,- дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ