Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 69

Filtrlarni tozalash
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
уч марта: «Сизларга гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?» дедилар. «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!», дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар ва ёнбошлаб турган эдилар, тик туриб, ўтириб: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапириш», дедилар. Ана ўша гапни қайта-қайта такрорлайвердилар: «Қанийди, сукут қилсалар » деб қолдик».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди. Кейин (ўша киши вафот этганда) Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан кечди», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Эркак эркакнинг, аёл аёлнинг авратига қарамасин. Эркак эркак билан бир матога ўраниб олмасин, аёл аёл билан бир матога ўраниб олмасин», дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?» деб сўрадик. У зот: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид», денглар», –дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, Аллоҳ Таоло тақводор, (қалби) бой ва панада юрувчи бандасини яхши кўради», деганларини эшитдим.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди. Агар бирон нарсани ўлдирсанглар, яхши усулда (қийнамасдан, азобламасдан) ўлдиринглар. (Бирон чорва ҳайвонини) сўйсанглар, сўйишни яхши усулда бажаринглар – сизлардан (ўша ҳайвонни сўяётган) бирингиз пичоғини (ўткир қилиб) чархласин ва сўйилаётган ҳайвонга (жон беришни) осон қилсин», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларига: "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ", - денг, Мен сизга Қиёмат кунида гувоҳ бўлай!",- дедилар. Шунда амакилари: "Қурайш қабиласидагилар: "Қўрқув уни шундай дейишга мажбурлади", - деб айблашмаганида, сизни, бу калимани айтиш ила хурсанд қилган бўлар эдим", - деб жавоб берди. Ўшанда Аллоҳ таоло: «Дарҳақиқат, Сиз хоҳлаган кимсангизни ҳидоят қила олмайсиз. Бироқ, Аллоҳ, хоҳлаган кимсасини ҳидоят қилур!», оятини нозил қилди. (Қосос: 56)
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти