Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
«Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би-Муҳаммадин росуулан ва бил-ислаами дийнан» деб айтса гуноҳлари кечирилади». Маъноси: Шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари, Аллоҳни Рабб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар, Исломни дин деб рози бўлдим.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Агар азонни эшитсангиз, муаззин айтган нарсаларнинг айнисини айтинглар», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Эй Билол, Намозга иқомат айтиб бизларни роҳатлантиринг!», – деганларини эшитдим»,-дедилар».
Саҳиҳ Абу Довуд ривояти
«Агар муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди. Сўнг муаззин: «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ» дейди. Сўнг муаззин: «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» дейди. Сўнг муаззин: «Ҳаййа ъала-с-солаҳ!» деса, сизлардан бирингиз: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» дейди. Сўнг муаззин: «Ҳаййа ъала-л-фалаҳ!» деса, сизлардан бирингиз: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» дейди. Сўнг муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди. Сўнг муаззин: «Ла илаҳа иллаллоҳ!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ла илаҳа иллаллоҳ!» деб чин қалбдан айтса, жаннатга киради» –дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
« Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти