Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 4

Filtrlarni tozalash
«Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам (таҳорат аъзоларини) бир мартадан ювиб таҳорат олдилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
Усмон бин Аффон розияллоҳу анҳунинг мавлоси (озод қилган қули) Ҳумрон айтади: «Усмон таҳоратга сув келтиришни буюрдилар. Сўнг идишдан икки қўлига сув қуйиб, уч маротаба ювдилар. Сўнг ўнг қўли билан сув олиб, оғзини чайқадилар ва бурун нафаси билан сув тортиб, уни пишқириб ташладилар, кейин юзини ва икки қўлини тирсаги билан қўшиб уч маротабадан ювдилар, кейин бошларига масҳ тортдилар, кейин икки оёғини уч маротабадан ювдиларда, бундай дедилар: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни худди шундай таҳорат олганларини кўрдим. Кейин у зот: «Ким худди менинг таҳоратимдек таҳорат олиб, кейин дунё ашёларига алақсимасдан икки ракъат намоз ўқиса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилажак», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Набий соллалоҳу алайхи ва саллам (таҳорат аъзоларини) икки мартадан ювиб таҳорат олдилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
Амр ибн Абу Ҳасанни Абдуллоҳ ибн Зайддан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратлари ҳақида сўраганларини кўрдим. У киши бир идишта сув олиб келишга буюрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратлари каби таҳорат олдилар. Идишдан қўлларига сув қуйиб икки қўлларини уч маротаба ювдилар. Сўнгра идишга қўлларини солиб, уч марта оғиз чайдилар ва бурунга сув олиб, қоқдилар. Сўнгра қўлларига сув олиб уч марта юзларини ювдилар. Сўнгра қўлларини тирсакларигача икки маротаба ювдилар. Сўнгра қўлларига яна сув олиб бошларига масҳ тортидилар. Бир марта бошларининг бошидан охиригача қўлларини юрғизиб уни қайтардилар. Сўнгра икки оёқларини қизил ошиқларигача ювдилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ