Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 4

Filtrlarni tozalash
«Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига бўлдим, бандам сўраганини олади, агар банда: «Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн» (Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин), деса, Аллоҳ: «Бандам Менга ҳамд айтди», – дейди. «Ар-роҳманир- роҳийм» (Меҳрибон ва раҳмли), деса: «Бандам Менга сано айтди», –дейди. Агар: «Маалики явмиддин» (Қиёмат кунининг подшоҳи), деса: «Бандам Мени улуғлади», –дейди. Ва бошқа ҳадисда: «Ишни менга топширди», –дейилган. Агар банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъийн» (Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз), деса: «Мен билан бандам ўртасидаги нарса шу ва бандам сўраганини олади», –дейди. Агар: «Иҳдинас-сиротол- мустақийм, сиротал лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим валлаззо-оллийн» (Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас) деса, Аллоҳ: «Мана шу бандам учун ва бандамга сўрагани», деб айтади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Уйларингизни қабристон қилиб олманглар. Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади», дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
" Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: (Буни) Аллоҳ ва Аллоҳнинг расули (мендан кўра) яхшироқ билишади!,- деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу аалйҳи ва саллам: "Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: "оятал курсий эканлигини"-, айтдим (Бақара: 255). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксимга уриб: "Аллоҳ номига қасамки, (бу) илм сенга муборак бўлсин!"-, дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ