Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 102

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (55)
«Бирингларнинг таҳорати бузилгач янги таҳорат олмагунча Аллоҳ унинг (таҳоратсиз ўқиган) намозини қабул қилмайди», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг молию қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
Саҳиҳ Байҳақий ривояти
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намозга таҳорат олар эдилар”, деди. “Унда сиз нима қилар эдингиз?”, дея Анасдан сўрадим. Анас разияллоҳу анҳу: “Бирортамизнинг модомики таҳорати бузилмас экан, ўша таҳорат (бир неча намозни ўқишга) кифоя қиларди» дедилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Беш нарса фитратдандир: хатна қилмоқ, чотни (олд, орқа томондан) тозалаш, мўйлабни қирқиш, тирноқ олиш ва қўлтиқни тозалаш».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан чиққач уч марта истиғфор айтардилар ва: «Аллоҳумма антассалаам (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақловчи-саломат этувчи Салом Зотдирсан). Ва минкассалаам (Яъни, саломатлик фақат Сен томонингдан). Табаарокта яаа залжалаали вал икром (Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен айбу нуқсондан пок ва муқаддасдирсан)», – дер эдилар». Валид: «Авзоийга «Истиғфор қандай бўлади», – деб айтдим», деди. «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ», – дейсан», – деди.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Қиёмат куни одамлар ўртасида энг биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлар хусусидадир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига мусулмон бўлиш учун бордим. Улар менга сув ва сидр билан ғусл қилишни буюрдилар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти