Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига мусулмон бўлиш учун бордим. Улар менга сув ва сидр билан ғусл қилишни буюрдилар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
«Биз ва уларнинг (кофирларнинг) ўртамизни ажратиб турадиган нарса намоздир. Бас, ким намозни тарк қилса дарҳақиқат, кофир бўлибди» –дедилар».
Саҳиҳ Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Мисвок оғизни тозаловчи ва Аллоҳни рози қилувчидир», дедилар».
Саҳиҳ Насоий ва Аҳмад ривояти
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини ўргатдилар: «Аллоҳга ҳамд бўлсин! Ундан ёрдам сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз. Нафсимизнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, уни залолатга кетказувчи йўқдир. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқдир. «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ», деб шаҳодат берурман ва «Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули», деб шаҳодат берурман». (Сўнгра уч оятни ўқир эдилар:) «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Раббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир» [Нисо: 1] «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво қилинглар, фақат мусулмон бўлган ҳолингиздагина вафот қилинглар» [Оли Имрон: 102] «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилингиз ва тўғри гапни гапирингиз. Сизнинг амаларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир» [Аҳзоб: 70-71].
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Насоий ва Аҳмад ривоят қилган
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Роббиғфирлий, Роббиғфирлий» (Раббим, мени мағфират қил, Раббим, мени мағфират қил) –дер эдилар».
Саҳиҳ Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти