Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 10

Filtrlarni tozalash
«Албатта, амал ниятга кўра (баҳоланади). Ва кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади). Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлса, демак, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг расули учун бўлибди (яъни, шу амалнинг савобини топибди). Кимнинг ҳижрати мол-дунёга эришиш ёки бир аёлга уйланиш учун бўлса, унинг ҳижрати ўзи ҳижрат (мақсад) қилган нарса учун бўлибди»,— дедилар. Бухорийдаги ривоятда: «Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади)»,— дейилган.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аллоҳ тўғри йўлни мисол қилиб келтирди. Йўлнинг икки чеккасида икки девор бор. Икки девордан очилган эшиклар бор. Эшикларга парда осиб қўйилган. Йўлнинг дарвозаси олдида: «Ҳой одамлар, барчангиз бу йўлга кирингиз, уёқ-буёққа оғмангиз»!, - дейдиган чорловчи бор. Йўлнинг устида яна бошқа бир чорловчи бўлиб, ўша эшиклардан бирини очмоқчи бўлган одамга: «Яшшамагур, очма! Агар уни очсанг унга кириб кетасан!», дейди. Тўғри йўл - Ислом, икки девор - Аллоҳнинг чегаралари, очилган эшиклар - Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардир. Йўлнинг бошидаги чорловчи Аллоҳнинг китоби Қуръон Карим, йўлнинг устидаги чорловчи - Аллоҳ таоло ҳар бир мўъминнинг қалбига қўйган ваъз қилувчидир», - дедилар».
Саҳиҳ Термизий ва Аҳмад ривояти