Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 3

Filtrlarni tozalash
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп қиладиган дуолари: «Аллоҳумма роббанаа аатина фиддуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азабаннаар», – эди.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
التصنيف الشرعيأنواع الدعاء، الأدعية المأثورةموضوعات الحديثالدعاء
У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?» деб сўрадик. У зот: «Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммад, камаа баарокта алаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид», денглар», –дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
التصنيف الشرعيآداب العالم والمتعلم، الأدعية المأثورة، أذكار الصلاةموضوعات الحديثحقوق النبي ﷺ، صفة الصلاة
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода: «Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», –дер эдилар. Муслим ривоят қилган лафзда: «Сизлардан бирингиз охирги ташаҳҳудни тамомлагач тўрт нарсадан: жаҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ва Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрасин», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
التصنيف الشرعيالأدعية المأثورة، أذكار الصلاةموضوعات الحديثالدعاء، أشراط الساعة، سنن الصلاة، صفة الصلاة